Россияда террорчиликда гумон қилинган 7 нафар қўлга олинди
(last modified Thu, 29 Dec 2016 14:06:53 GMT )
декабр 29, 2016 19:06 Asia/Tashkent
  • Россия хавфсизлик ташкилоти масъуллари
    Россия хавфсизлик ташкилоти масъуллари

Россия хавфсизлик ташкилоти масъуллари Москва шаҳрида террорчилик гуруҳлар аъзоси бўлган 7 нафарни қўлга олинганлиги ҳақида хабар бердилар.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Россия миллий хавфсизлиги ташкилоти масъуллари  Москва шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумондор 7 шахсни қўлга олинганлиги ҳақида хабар бердилар.

Россия хавфсизлик масъуллари шунингдек  бу шахслар терактлар уюштириш пайида бўлишганида Москванинг турли минтақаларида давлат ҳарбий кучлари томонидан қўлга олинган деб баён этдилар.

Мазкур хабарга асосан,  шахсияти ва исм фамилияси эълон этилмаган бу террористлар уйидан қурол -аслаҳа, ясама бомбалар шунингдек  бомба ишлаб чиқарувчи тажҳизотлар ҳам кашф этилган.

 

Ёрлиқ