Россиялик дипломатларга АҚШни тарк этиш шарти қўйилди
(last modified Fri, 30 Dec 2016 15:28:25 GMT )
декабр 30, 2016 20:28 Asia/Tashkent
  • Россиялик дипломатларга АҚШни тарк этиш учун 72
    Россиялик дипломатларга АҚШни тарк этиш учун 72

Россиялик дипломатларга АҚШни тарк этиш учун 72 соат берилади, деб маълум қилди Reuters ахборот агентлиги. Бу ҳақда аноним қолиш шарти билан америкалик амалдор маълум қилди.

Унинг айтишича, бу чора АҚШдаги 35 нафар россиялик дипломатга татбиқ қилинади.

Кейинроқ АҚШ Давлат департаменти бу хабарни тасдиқлади.

"Давлат департаменти бугун дипломатик ёки консуллик мақомларига номувофиқ ҳолда ҳаракат қилган, АҚШда ишловчи 35 россиялик амалдорни персона нон грата деб эълон қилди", деб айтди Давлат департаменти вакили Марк Тонер.   

Хабарда айтилишича, бу чоралар Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашувига ва америкалик дипломатларнинг хорижда тақиб қилинишига жавоб тариқасида киритилган.

"Бу тақиб қилишлар полиция томонидан сабабсиз тўхтатиш, жисмоний зўравонлик қўллаш, давлат телевидениесида ходимларимиз ҳақида шахсий маълумотларнинг кўрсатилиши каби ҳаракатларни ўз ичига олган. Бу уларни хавф остига қўйган", деб айтилди хабарда.

Аммо Россия президенти Владимир Путин Вашингтоннинг ҳаракатларига жавобан АҚШ дипломатлари ва консуллик вакилларини РФдан чиқаришни жоиз деб билмади. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди. 

Россия Федерацияси АҚШга жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида қолдириб, "ошхона" дипломатияси даражасига тушмайдиган бўлди.

Шунингдек Путин АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама ва янги сайланган президент Дональд Трампни Рождество байрами билан қутлади. 

Бундан аввал ТИВ раҳбари Сергей Лавров идора Россия президенти Владимир Путинга 35 нафар америкалик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш таклифини киритгани тўғрисида хабар берилган эди.