АҚШ президенти Барак Абама Россияга қарши санциялар киритди
(last modified Sun, 01 Jan 2017 07:20:47 GMT )
Январ 01, 2017 12:20 Asia/Tashkent

АҚШ президенти Барак Абама Россияга қарши кескин чоралар қабул қилди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "АҚШ президенти Барак Абаманинг Россияга қарши қабул қилган кескин чоралари" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       АҚШ президенти Оқ Уйни тарк этиш арафасида ўч олиш ва ушбу мамлакат президенти сайловида Россия аралашди деган иддаолар билан Москвага қарши янги санкцияларни жорий этди ва Россиянинг бир нечта дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборди. Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Абама Россия разведка хизматлари ва бир қатор жисмоний шахсларига нисбатан санкцияларни киритди. Улар АҚШ президенти сайловларида аралашганликда айбланди ҳамда мамлакатдан 35 нафар россиялик дипломатнинг чиқариб юборилиши ҳақида маълум қилинди. АҚШ президент Барак Обама уларни "россия разведкаси хизматчилари" деб атади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков эса АҚШнинг Москвага бўлган асоссиз айбловларидан кескин норозилигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон санкцияларига қарши давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган йўналиш бўйича жавоб чоралари қўлланилади. Ҳукумат тепасида яна уч ҳафта қолувчи Америка маъмуриятининг санкциялар борасидаги хатти-ҳаракатлари кутилмаган тажовузкорлик бўлиб, муносабатларнинг кескин ёмонлашувига олиб келади, деб қўшимча қилди Песков. Маълумот учун, АҚШ разведка ҳамжамияти расмий вакиллари октябрда мамлакат сайлов тизимларига нисбатан киберҳужумлар ортида россиялик хакерлар турганини маълум қилди.

      Кейинчалик МРБ (Марказий разведка бошқармаси) Россияни Демократик партия серверларини бузиб киришда айблади. Бу Дональд Трампга сайловларда ғалаба қозонишга ёрдам бериш мақсадида амалга оширилгани айтилган. Москвада эса бу айбловлар кескин рад этилиб, уларни далил-исботсиз деб аташди. Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШнинг кетаётган президенти Барак Обама иғволарига учрамай, Россиядан АҚШнинг дипломатларини чиқармаслик қарори АҚШнинг бўлғуси президенти Дональд Трампга хуш келди.  "Ажойиб юриш. Мен ҳамиша у ақлли одам эканини билардим", деб изоҳ берган Трамп Путиннинг бу қарорига. Обама Россияга янги санкциялар киритиб, АҚШдаги 35 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган. Путин эса ҳамкасбининг бу қарорига босиқлик билан жавоб бериб, биз масъулиятсизлик қилиб дипломатия даражасини пасайтирмаймиз ва америкалик дипломатларга муаммо яратмаймиз. "Россия-АҚШ муносабатларини тиклаш бўйича кейинги қадамларни президент Трамп маъмурияти ўтказадиган сиёсатдан келиб чиқиб йўлга қўямиз", деб айтган Путин.

     Обамани кўплаб масалалар бўйича қўллаб-қувватловчилар ҳам Россияга қарши санкцияларнинг киритилиши янги сайланган президент Трампни «тўсиб қўйиш» мақсадида амалга оширилганини тасдиқлашмоқда. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Оқ уй томонидан Россияга қарши киритилган янги санкциялар мамлакатнинг амалдаги перзиденти Барак Обаманинг Трампни инаугурация олдидан «тўсиб қўйиш»га ҳаракат қилаётганидан далолат беришини айтди. Барак Абама Америка қўшма штатлари президенти вазифасида ўз фаолиятини бошлаган пайтдаги аввалги йилларда Россия ва Америка муносабатларида янги фаслни бошлаш учун қайта тиклаш сиёсати доирасида саъй-ҳаракат қилган эди. Лекин, эндиликда эса Ой Уйни тарк этиб кетиш пайти яқинлашиб қолган пайтда Москвага қарши кескин чораларни қабул қилди. Ҳақиқат шундаки, Россия ва АҚШ ўртасидаги келиб чиққан кескин муносабатлар фақат икки томонлама алоқалар кўламида эмас, балки минтақа ва халқаро майдонда ҳам жиддий муаммолар юзага келган.

     Шунингдек, Украина бўҳрони ва Ўрта Шарқ можароларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Ушбу мисли кўрилмаган кескинликларни англаш учун муҳим нуқталарга эътибор қаратиш жоизки, бу ҳам бўлса Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг Москва билан алоқалари устидаги совуқ уруш мерос бўлиши эҳтимоли ҳам бор. Гарчи совуқ уруш совет иттифоқининг парчаланиб кетиши билан тугаган бўлсада, аммо Америка ва иттифоқчилари ушбу муҳим ўзгаришлардан Европа Шарқига кириб келиш учун қулай фурсат деб фойдаланишмоқда. Бунинг аксида эса, Москва ҳам собиқ совет иттифоқидан ажралиб чиққан мустақил мамлакатларни, иттифоқни қайта тиклаш орзуси билан ўз таъсирига олишни кўзлаб ҳаракат қилмоқда. АҚШнинг кейинги президенти ҳам ҳокимият тепасига келганда Вашингтон ва Москва ўртасидаги совуқ уруш бўйича рақиблик ҳаракатларини қандай қилиб барҳам бериши номаълум бўлмоқда. Барак Абама президентлик вазифасини бажаришдаги охирги кунларида Доналд Трампни қийин аҳволга солди. Гарчи Трамп Путинниг Америка дипломатларини Россиядан чиқариб юбормаслик учун қарорини ижобий қаршилаган бўлсада, лекин Абама томонидан кўрилган чоралар шу даражага етиб келганки, Трамп учун ушбу муаммоларни ечимини топиши осон кечмайди. Американинг кейинги президенти ўзининг ижроия фармонини чиқариб Россияга қарши киритилган санкцияларни бекор қилиши мумкин. Бироқ, Конгрессда ўзининг республикачи партиядошларининг ғазабига тегиши эҳтимолдан йироқ эмас. Негаки, улар Абаманинг Россияга қарши қабул қилган кескин чораларини етарли эмас ва кеч қабул қилинди деб билишади.             

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.