Доналд Трапмнинг АҚШ ташқи ишлар вазирлигини тозалаш учун дастури
(last modified Fri, 06 Jan 2017 12:51:34 GMT )
Январ 06, 2017 17:51 Asia/Tashkent
  • Доналд Трапмнинг АҚШ ташқи ишлар вазирлигини тозалаш учун дастури

АҚШнинг дунёдаги турли мамлакатларда фаолият юритувчи элчилари ўз вазифаларини топшириб, ватанларига 20 январга қадар етиб келишлари керак

АҚШнинг дунёдаги турли мамлакатларда фаолият юритувчи элчилари ўз вазифаларини топшириб, ватанларига 20 январга қадар етиб келишлари керак. Бундай фармон Трампнинг ўтиш маъмурияти томонидан берилган, деб хабар беради  New York Times нашри америкалик дипломатларга асосан. 

Унга кўра, АҚШнинг барча элчилари янги президентнинг инаугурациясига, яъни 20 январга қадар Америкага қайтиб келишлари белгилаб қўйилган. Нашр маълумотларига кўра, буйруқ “барчага тегишли” бўлиб, асосан Барак Обама томонидан ўз лавозимларига тайинланган элчиларни кўзда тутади. 

“Сиёсий” элчилар президент мандати якунлангач, ўз лавозимларидан кетади. Шунингдек, ҳукумат алмашганига қарамай ўз вазифаларини бажариб қолувчи профессионал дипломатлар ҳам бор, дея таъкидлайди газета.

Трамп жамоаси вакилининг маълум қилишича, бунда ёмон ниятни кўриш керак эмас: Обама томонидан ўз вазифаларига тайинланган элчилар Оқ уй ва федерал маҳкамалардаги минглаб сиёсий амалдорлар каби ўз ишидан кетади. 

 

Ёрлиқ