Ереванда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i1243-Ереванда_намойишчилар_ва_полиция_ўртасида_тўқнашувлар_юз_берди
Ереванда полиция мухолифатнинг 5 минг кишидан иборат намойишини тарқатиб юборди, дея хабар берди Кун сайти.
(last modified 2018-08-22T13:17:01+00:00 )
июл 30, 2016 09:30 Asia/Tashkent
  • Ереванда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди
    Ереванда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди

Ереванда полиция мухолифатнинг 5 минг кишидан иборат намойишини тарқатиб юборди, дея хабар берди Кун сайти.

Гувоҳларнинг айтишича, намойишчилар томонидан иғвогарлик ҳаракатлари амалга оширилган: улар радикаллар томонидан қўлга олинган патруль-пост хизмати биносига йўлни тўсиб қўйган полициячиларга тош отган.

Отишма вақтида 3 муҳолиф яраланган.Полиция норозилик билдираётганларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқинли гранаталар ва бошқа махсус воситалардан фойдаланган.

Тўқнашувлар вақтида ўнлаб кишилар ҳибсга олинган. Гранаталардан бирининг портлаши оқибатида бир бинога ўт кетган.

Патруль-пост хизмати биноси ҳанузгача мухолифлар назоратида қолмоқда.

Еревандаги тартибсизликлар 17 июлда қуролланган кимсалар патруль-пост хизмати биносини қўлга олгандан кейин бошланган.

Ҳозирда бинодаги барча гаровда ушлаб турилганлар озод қилинган, бироқ босқинчилар ихтиёрида полицияга тегишли қурол, автомобиль ва бошқа мулк қолмоқда.

Мухолифлар "Янги Арманистон" сиёсий ҳаракатининг етакчиси Жирайра Сефиляннинг озод этилиши ва президент Серж Саргсяннинг истеъфога кетишини талаб қилишмоқда.