ИШИД террорчилик гуруҳи Башар Асад давлатини ўзгартириш учун ташкил этилди
(last modified Sat, 07 Jan 2017 14:12:37 GMT )
Январ 07, 2017 19:12 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳи Башар Асад давлатини ўзгартириш учун ташкил этилди

Америка ташқи ишлар вазири АҚШнинг Суриядаги асосий мақсади Башар Асад давлатини ўзгартириш эканлигини эътироф этди ва шундай айтдики, Вашингтон ушбу мақсадларга етиш учун ИШИД террорчилик гуруҳининг ташкил этилишига рухсат берди

Америка ташқи ишлар вазири АҚШнинг Суриядаги асосий мақсади Башар Асад давлатини ўзгартириш эканлигини эътироф этди ва шундай айтдики, Вашингтон ушбу мақсадларга етиш учун ИШИД террорчилик гуруҳининг ташкил этилишига рухсат берди. Оф Гордин интернет сайтининг маълум қилишича, Америка ташқи ишлар вазири Жон Керрининг айтишича, АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳини ташкил этиш билан ва ушбу гуруҳнинг қудрат олиши учун Башар Асадни Вашингтон кўзлаган шароит билан дипломатик йўллар билан мажбурлашга ва давлат тепасидан кетишга мажбур бўлишига умидвор бўлганлигига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу иккита мақсадга етиш учун Америка давлати ИШИД террорчилик гуруҳининг айрим аъзоларини қуроллантирди. АҚШ ташқи ишлар вазирига кўра, Вашингтон ИШИД террорчилик гуруҳининг қудратли бўлишини истаган эди. Ушбу хабарга асосан, Жон Керрининг Суриялик мухолифатдаги гуруҳларнинг намояндалари билан учрашгандаги ушбу нутқининг овозли файли, СНН телеканали томонидан ва Ньюйорк Таймз рўзномаси томонидан нашр этилди.