Ереванда полиция биносини босиб олганлар полициячини отиб ташлади
(last modified Sun, 31 Jul 2016 04:12:26 GMT )
июл 31, 2016 09:12 Asia/Tashkent
  • Ереванда полиция биносини босиб олганлар полициячини отиб ташлади
    Ереванда полиция биносини босиб олганлар полициячини отиб ташлади

Арманистон полицияси матбуот хизмати бир полициячи ўлдирилганлигини эълон қилди.

17 июлда Ереванда полиция биносини қўлга олган қуролланган гуруҳ аъзолари ўт очди. Оқибатда полициячи ҳалок бўлган.

Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда 30 июлда Арманистон полицияси матбуот хизмати бошлиғи Ашот Агаронян маълум қилди.

Агароняннинг айтишича, ҳалок бўлган ходим полиция қисми полкидан 350-400 метр узоқликдаги машинада бўлган. Ҳалок бўлган полициячи 1986 йилда туғилган Юра Тепаносян бўлган.

Аввалроқ 30 июлда Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати босқинчилардан бинони маҳаллий вақт билан соат 17:00 да бўшатишни сўраган. "Акс ҳолда ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг махсус бўлимлари огоҳлантиришсиз ўт очиш ва патруль-пост хизмати полки ҳудудида бўлганларни ёки унинг ташқарисидаги исталган қуролланган одамни хавфсизлантиришга ваколатли", деб маълум қилинди хабарда. 

Босқинчилар томонидан талабга ҳеч қандай жавоб бўлмаган.

Жиноятчилар томонидан асирда ушлаб турилган бир шифокор қочишга муваффақ бўлган. 27 июлда полк ҳудудига отишмада яраланганларга ёрдам кўрсатиш учун келган тез тиббий ёрдами ходимлари асирга тушиб қолгандилар.

Ёрлиқ