Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг Саудия режимига қурол-яроқ сотишни тӯхтатиш ҳақидаги талаби
(last modified Mon, 16 Jan 2017 06:09:23 GMT )
Январ 16, 2017 11:09 Asia/Tashkent

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ӯз ҳисоботида Саудия Арабистонига қурол-яроқ сотишни тӯхтатишни сӯраган.

 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ӯз ҳисоботида Саудия Арабистонига қурол-яроқ сотишни тӯхтатишни сӯраган. Бу халқаро ташкилотнинг ҳисоботида  келтирилишича, Саудия Арабистони  Америка ва Британия кӯмагида 2015 йилнинг март ойидан бошлаб Яманга қарши ҳарбий ҳужумларини бошлади. Бу ҳужумлар натижасида Яманннинг жуда кӯп аҳоли яшаш манзиллари, бозорлар, мактаблар, корхоналар ва масжидлари  ғайриқонуний равишда вайрон этилди.

Бу ҳисоботларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бӯйича олий комиссарлиги маълумотларига таянган ҳолда Саудия Арабистонининг ҳарбий ҳаво ҳужумлари натижасида минглаб яманликлар ҳалокатга етказилгани ва ярадор этилгани таъкидланади.

Саудия Арабистонининг Яман халқига қарши ҳарбия ҳаво ҳужумларини  Ғарб давлатлари пинагини бузмай кузатишни давом эттиришмоқда. Аммо бу ҳужумларнинг борган сари авж олаётгани Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотини бефарқ қолдирмади ва бу ташкилот Саудия Арабистонининг  жинояткорона амалларини қатъий маҳкум қилиб, бу режимга қурол-яроқ сотишни тӯхтатиш талаби билан чиқди.

ххххххххххххххххххххххх

Дарвоқеъ, Америка ва Британия каби давлатлар ҳарбий техника таъминоти, логистика ва маълумот етказиш каби соҳаларда қӯллаб-қувватламаганида Саудия режими Яманнинг қанчадан-қанча ноҳарбий объектларини вайронага айлантирган, аёллар ва болаларнинг ӯлимига сабаб бӯлган доимий равишдаги ҳарбий ҳаво ҳужумларини давом эттира олмасди.

Саудия Арабистонига сотилган қурол-яроқ ҳақидаги маълумотлар аччиқ ҳақиқатни намоён этади. Масалан, АҚШ кейинги йиллар давомида бу мамлакатга миллиардлаб доллар миқдорида қурол-яроқ сотган. 2016 йили ҳам Америка Саудиянинг Яманга қарши урушда камайган қурол-яроқ захирасининг ӯрнини тӯлдириш мақсадида бу мамлакатга бир миллиард юз миллион доллар миқдорида ҳарбий техника ва жанговар ракеталар сотди. Шунингдек, Қурол-яроқ савдосига қарши кураш ташкилотининг расмий маълумотларига кӯра Саудия Арабистони Британия ҳарбий қуролларининг энг катта харидори ҳисобланиб, 2010 йилдан буён бу мамлакатдан 6 миллиард 700 миллион фунт стерлинг миқдорида ҳарбий тажҳизот сотиб олган. Британия бу мамлакатга ҳарбий самолётлар, турли русумдаги ракета ва бомбалар сотган. Саудиянинг Яманга қарши ҳужумлари бошлангач, Британиядан сотиб олинажак қуролларининг ҳажми сезиларли даражада ошган.Ҳа, Саудия режимига кӯпмиллиардлик   қурол-яроқ савдосидан келадиган катта миқдордаги фойда, шунингдек минглаб фуқаролари учун қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи корхоналарда иш жойларининг яратилишидан сармаст бӯлган Америка ва Британия Саудия бошлиқ коалитсиянинг 22 ойдан буён Яман халқи бошига бало-қазо ёғдираётганига кӯз юмиб келишяпти. Бу нарса Ғарб мамлакатлари, жумладан Америка ва Британиянинг инсон ҳуқуқлари масаласига икки стандартли қарашларига яна бир қатъий далилдир.

ххххххххххххххххххххх

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотларининг Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво ҳужумлари натижасида яманлик тинч аҳоли ӯлдирилаётгани ҳамда ноҳарбий объектлар хароб этилаётгани ҳақида  ташвиш билдираётганига қарамай,  Америка ва Англия бу жангари режимга қурол-яроқ сотиш ва уни ҳарбий амалиётлар ӯтказишда қӯллаб-қувватлаш ишини давом эттирмоқдалар.

Айтиш жоизким, кейинги пайтларда нафақат  инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотлари, балки бошқа халқаро ва миллий ташкилотлар ҳам арабистонга қурол-яроқ, жумладан кассетали бомбалар сотишни тӯхтатиш лозимлигини таъкидлашяпти. Яқинда Британия умумий мажлисининг қурол-яроқ савдосини назорат қилиш парламент қӯмитаси жамоатчилик ва урушга қарши ташкилотларнинг босими остида Британия давлатидан Саудия арабистонига қурол-яроқ сотишни вақтинчалик тӯхтатишини талаб қилди.Бундан олдин ҳам  Саудия Арабистонига қурол-яроқ сотишни тӯхтатишини талаб қилган бу қӯмитанинг раиси Крайс Войт ярабистоннинг Яманга қарши ҳужумларда кассетали бомбалардан фойдаланаётгани ва ҳарбий ҳаво ҳужумлари натижасида ноҳарбий фуқароларнинг ӯлими ҳодисаларига эътиборсизлик Британиянинг халқаро обрусига путур етказади, деб айтган эди.