Саудий Арабистон режими Яманда жорий қилинган оташкесимни бузишни давом эттирмоқда
(last modified Sun, 31 Jul 2016 11:50:39 GMT )
июл 31, 2016 16:50 Asia/Tashkent
  • Саудий Арабистон режими Яманда жорий қилинган оташкесимни бузишни давом эттирмоқда

Ол Сауд режими ҳарбий учоқлари Яманда жорий қилинган оташкеимни бузиши билан яна бир бор бу мамлакатнинг турли минтақаларини бомбардимон этишди.

Алмаёдин телеканали хабарига кўра, шанба куни Ол Сауд режимининг ҳарбий учоқлари Яманга қарши ҳужумларини давом эттириб жорий қилинган оташкесимни бузишлари билан, бу мамлакатнинг бир нечта вилоятлари жумладан Ҳажжа вилояти ва  Жийзон вилоятидаги Жора минтақасини бомбардимон этдилар.

Ол Сауд режимининг қирувчи самолётлари шунингдек  Саъда вилоятидаги Катоф шаҳриниг Албақаъ минтақасини нишонга олишди.

Яман армияси ва  халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари Нажрон минтақасида ҳам Ол Сауд ҳарбийларининг позициялари ва марказларини ракета билан нишонга олдилар. Бу амалиёт жараёнида Саудий Арабистон армиясининг икки зобити ва 6 нафар аскарлари ўлдирилган.

Яман қуролли кучлари шунингдек Ол Сауд режимига тегишли 5 та танкани Нажрон вилоятининг Шарқа минтақасида нишонга олиб портлатиб юбордилар.