Январ 25, 2017 14:39 Asia/Tashkent

Қозоғистон жумҳуриятининг пойтахти Остона Сурия давлати ва унинг мухолиф кучлари ӯртасидаги икки кунлик тинчлик музокараларига мезбонлик қилди.

Қозоғистон жумҳуриятининг пойтахти Остона Сурия давлати ва унинг мухолиф кучлари ӯртасидаги икки кунлик тинчлик музокараларига мезбонлик қилди. Музокараларда келиштирувчи тарафлар сифатида Россия, Туркия ва Эрон ҳам қатнашди. Остона бундан олдин ҳам бир неча маротаба халқаро сиёсий майдон ӯйинчилари ӯртасидаги ихтилофларни ҳал қилишга бағишланган музокараларга ҳам мезбонлик қилган эди.

Тинч йӯлидаги Эрон ядровий дастурини ҳал қилиш мақсадида Эрон, БМТнинг доимий аъзоси бӯлган бешта давлат,шунингдек Германия ва Европа Иттифоқи музокаралари, Украина буҳронини ҳал қилиш мақсадида Россия ва Ғарб давлатлари тарафини келиштириш музокараси, Россия ҳарбий самолётининг Туркия томонидан уриб туширилгани натижасида Россия ва Туркия ӯртасида вужудга келган зиддиятларни ҳал қилишга бағишланган учрашувлар шулар жумласидандир.

Савол туғилади: халқаро сиёсат саҳнасидаги ӯйинчилар орасида вужудга келган ихтилофларни ҳал қилишга бағишланган музокараларга мезбонлик қилишдан Қозоғистон қандай мақсадларни кӯзда тутган?

Қозоғистон ташаббуси билан 1992 йил минтақада тинчлик ва ӯзаро ишонч руҳини яратиш мақсадида Осиё мамлакатлари ӯртасида икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликларни ривожлантириш мақсадида минтақавий бир  ташкилот  тузилган эди. Қозоғистоннинг халқаро миқёсдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган бу ташкилот, афсуски,  мамлакат президентининг ишончини оқламади.  Шунга қарамай, Нурсултон Назарбоев халқаро ихтилофларни ҳал қилишда ӯз мамлакатини дунё сиёсий саҳнасидаги асосий ӯйинчилардан бирига айлантириш ҳаракатларини давом эттира борди.

ххххххххххххххххххххх

Остона давлатининг “Стратегия 2050” дастурида 21 асрнинг ӯрталарига бориб Қозоғистон дунёдаги энг ривожланган 30 та мамлакат руйхатидан ӯрин олади, дея белгиланган.

Ташқи сиёсатни замонавийлаштириш, иқтисодий ва тижорат дипломатиясини ривожлантириш, минтақа хавфсизлигини барқарорлаштириш, дунё тинчлигини сақлашда фаол ҳамкорлик қилиш, миллий мудофаа  имкониятлари ва ҳарбий доктринани кучайтириш каби нукталар Қозоғистон ташқи сиёсатининг асосий йӯналишлари ҳисобланади.  Бу мақсадларга эришиш учун Қозоғистон давлати бир неча узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиққан. Минтақа ва халқаро буҳронларни ҳал қилиш музокараларига мезбонлик қилиш ҳам ана шундай дастурлардан биридир.

Бу дастурнинг муҳим тадбири Остонада Эрон ядровий дастурига бағишланган  “5+1” ва Эрон музокараларига мезбонлик қилиш эди. Бу учрашувдан сӯнг Қозоғистон дунё сиёсати саҳнасидаги ӯйинчилар орасида ӯзининг халқаро  обру-эътиборини юксалтириш   мақсадида Украина буҳронини ҳал қилиш учун Россия ва Ғарб мамлакатлари бирлиги музокараларига мезбонлик қилишга ҳаракат қилди. Шунингдек, Анқара ва Москвани яраштириш учун ӯтказилган музокара ва эндиликда Сурия томонлари ва Россия, Эрон ҳамда Туркия давлатлари биргаликда Сурия буҳронини ҳал қилиш учун олиб борган музокараларга мезбонлик қилиши ҳам Остона давлатининг ӯз ташқи сиёсати йӯналишларини жиддий равишда амалга ошираётганидан далолат беради.Халқаро сиёсат майдонидаги барча ӯйинчилар дунёда юз бераётган кейинги ӯзгаришларда ӯзига муносиб мавқеъ яратиш мақсадида ҳаракат қилаётган бир пайтда Қозоғистон халқаро миқёсдаги ихтилофлар, шунингдек Сурия буҳронини ҳал қилишга бағишланган музокараларга мезбонлик қилиш йӯли билан  минтақа ва жаҳон миқёсида тинчлик ва барқарорликни ӯрнатиш учун ҳаракат қиляпти. Бундай муҳим музокаралар доирасида вужудга келадиган имкониятлар Остона ва минтақавий ҳамда минтақадан ташқари қудратлар муносабатларини ӯзаро яқинлаштириш билан бирга мамлакат ташқи сиёсатида кӯзда тутилган мақсадларнинг амалга ошишига ҳам кӯмаклашмоқда.

 

Ёрлиқ