Исломий парламентлар бирлашмасининг йиғилиши
Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар парламентларининг йиғилиши
Пайшанба куни Мали республикаси пойтахти Бамакода Исломий парламентлар бирлашмаси умумий қўмитасининг 19-йиғилиши барпо бўлди.
Мазкур йиғилишда Эрон парламенти ҳайъатининг аъзолари Козим Жалолий ва Абдуризо Азизий ҳам иштирок этишди.
Мали пойтахтида 27-28 январ кунлари Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар парламентларининг 12-конференцияси "Терроризмга қарши кураш" мавзуида барпо этилади.
Мазкур конференция иштирокчилари Ислом оламидаги бирдамлик ва ваҳдат масалаларига ҳам эътибор қаратишларини эълон қилишган.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти 1969 йилнинг 5 сентябрида Исломий мамлакатлар раҳбарларининг келишувлари асосида ва Масжидулақсода ёнғин юзага келганидан кейин таъсис этилган эди.