Трамп АҚШга кириш тартибини кучайтириб, қочқинларни қабул қилишни тўхтатди
(last modified Sun, 29 Jan 2017 08:36:13 GMT )
Январ 29, 2017 13:36 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШга кириш тартибини кучайтириб, қочқинларни қабул қилишни тўхтатди

Трамп АҚШга кириш тартибини кучайтириб, қочқинларни қабул қилишни тўхтатди. Бундан ташқари, Трамп аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган бир қатор мамлакатлар фуқароларини АҚШга киришини 90 кунга чеклаб қўйди.

 Трамп АҚШга кириш тартибини кучайтириб, қочқинларни қабул қилишни тўхтатди. Бундан ташқари, Трамп аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган бир қатор мамлакатлар фуқароларини АҚШга киришини 90 кунга чеклаб қўйди. Мамлакатлар номи ошкор этилмади. Аввалроқ бу давлатлар Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомали бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди  . АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни Суриядан қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатувчи қонунга имзо чекди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  Бу вақт давомида АҚШ хавфсизлик хизмати мамлакатга террорчиларни киритмаслик бўйича қабул қилинган чоралар самарадорлигини текшириб кўриши лозим. Ҳужжатни имзолаш тадбирида АҚШ президенти қочоқлар бундан буёғига "экстремал" тарзда сараланишини айтиб ўтган. "Мен янги чораларни АҚШга радикал террорчиларнинг кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилдим. Биз мамлакатимизга қонунларимиз ва халқимизни ҳурмат қилувчи кишилар келишини истаймиз", — деган Трамп Пентагондаги маросимда. Бундан ташқари, фармон билан суриялик муҳожирлар қабул квотаси ҳам қисқартирилган. Маълум бўлишича, АҚШ 2017 йилда 50 мингдан ортиқ қочқинни қабул қилмайди. Фармон матнида виза олиш учун суҳбатдан ўтиш мажбурий талабга айланиши айтилган. Трамп шунингдек мамлакатга кириб келаётган кишилар устидан назорат ўрнатувчи биометрик тизимни амалга татбиқ этишни тезлаштириш ҳақида ҳам вазифа юклаган.   Янги ҳужжатда "диний озчиликни" ташкил қилувчи инсонларга кўпроқ эътибор қаратилиши ҳам айтилган. Улар маълум бир ҳолатларда АҚШ халқаро мажбуриятларига мос тарзда қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, Трамп жума куни суриялик насронийларга ёрдам беришга қарор қилганини маълум қилган эди. Шунингдек АҚШ ҳукумати бошқа мамлакатлардан батафсил маълумотни талаб қилади. Бу мамлакат ҳудудига кирмоқчи бўлган инсонларни яхшироқ ўрганишда қўл келади. Матнда Вашингтон хорижий ҳукуматлардан бундай маълумотни қай тарзда олишига аниқлик киритилмаган. Бундан ташқари, Трамп аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган бир қатор мамлакатлар фуқароларини 90 кунга мамлакатга киришларини чеклаб қўйди, бироқ мамлакатлар номи ошкор қилинмади. Сал олдин бу давлатлар Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомали бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Шунингдек фармон матнида АҚШ ҳукумати террорчилик ва аёллар устидан зўравонлик ишлатишда айбланаётган хорижликлар статистикасини тақдим этиши ҳам маълум қилинган. Трампнинг янги фармони, Цукерберг, АҚШ сенатидаги демократлар ва бир қатор сиёсатчилар томонидан қаттиқ танқид остига олинди. Нобел мукофотининг энг номдор 11 нафар совриндорлари ҳам АҚШ президентининг миграцияга оид сиёсатига қарши чиқишмоқда.Read more: http://sputniknews-uz.com/world/20170128/4696798/Tramp-AQShga-kirish-tartibini-kuchaytirib-qochqinlarni-qabul-qilishni-toxtatdi.html