Россия президентлик сайловларининг муддатдан илгари рақобатлари
(last modified Mon, 06 Feb 2017 08:21:11 GMT )
феврал 06, 2017 13:21 Asia/Tashkent

Россия давлатига мухолиф сисёсий фаолларидан бири бу мамлакатнинг келгуси президентлик сайловларида ўз номзодлигини қўйишга тайёр эканлигини эълон қилди.

Россиянинг келгуси  президентлик сайловларини 2018 чи йилнинг март ойида ўтказилиши айтилаётганлиги билан бир пайтда, кеча Россия  давлатининг сиёсий мухолифларидан бири Алексе́й Анато́льевич Нава́льный бу мамлакатнинг келгуси президентлик сайловарида ўз номзодлигини қўййиши ва рақобатларда қатнашишини эълон қилди.

Шу ҳол билан бирга Россия давлат Думаси раиси ўринбосари ва Россиянинг либерал- демократик партияси раиси  Владимир Жириновский  ҳам бу мамлакат президентлик сайловларида 6 чи марта курашиш учун қатнашиш қарорига келганини маълум қилди.

Албатта ҳардоим Россия президентлик сайловларида қатнашиб мувафақиятсизликка учраган  бу мамлакат коммунистик партияси раҳбари Геннадий Зюгановни ҳам келгуси президентлик сайловларда қатнашишининг эҳтимоли бор.

Россиялик ушбу сиёсатчиларни ўз номзодлигини келаси сайловларда қўйишлари шундай бир ҳолда эълон қилинганки, бу мамлакатнинг "Единая Россия" партияси номзоди Россия президенти Владимир Путин ҳам бу сайловларда қатнашиши аниқдир.

2000 чи ва 2008 чи йиллар мобайнида Россия президентлик симматида бўлган бу мамлакатнинг ҳозирги президенти Владимир Путин  2012 чи йилги президентлик сайловларда ҳам қатнашиб, ғалаба қозонди ва 2018 чи йилда ўтказилган президентлик сайловларда ҳам 4 марта учун қатнашиши айтилади.

Ўтказилган ижтимоий сўровларнинг янги натижалари эса  Россия мамлакатида Путин обру- эътибори ва рейтингини 80 фойизга кўпайганлигини кўрсатмроқда. Бу эса шу ҳолдадирки, Путиннинг энг ашаддий рақиби Геннадий Зюганов россияликлар орасида унча катта  обру эътиборга эга эмас. Россиянинг либерал- демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский ҳам ҳозиргача  Россиянинг ўтган 5 та президентлик сайловларида қатнашиб энг кўпи билан 10 фойиз овозларни касб этишга муваффақ бўлган. Бу фактлар эса Жириновскийни Россияда катта эътиборга эга бўлмаганлигининг исботламоқда. Ушбу икки нафар россиялик сиёсатчилар  собиқ шўролар иттифоқини қайта тикланиши ва ташкил этилишига ишонадилар. Бу орада Алексе́й Анато́льевич Нава́льный эса Россия президентлик сайловларида қатнашаётган унча машҳур бўлмаган сиёсатчи ҳисобланади.

Россия давлат идораларида коррупция муаммоларини фош этиш йўли билан машҳур бўлган Алексе́й Нава́льный  сўнгги пайтларда ўзи ҳам пул ювиш ва коррупцияда айбланмоқда. Россия прокуратураси намояндаси, Алексе́й  Нава́льныйни коррупцияда айблаб унга нисбаттан 5 йил қамоқ ҳукмини чиқарилишини таклиф қилган. Шунингдек бу делонинг суд вакили ҳам шу ҳафта охирларида бу ҳукмни эълон қилиши кутилмоқда. Алексе́й  Нава́льныйга нисбатан қамоқ ҳукми чиқаилганида, у Россия конституцияси асосида келгуси сайлавларда қатнаша олмайди. Шу ҳол билан бирга Россия давлатининг айрим мухолифлари  Алексе́й Анато́льевич Нава́льный томонидан бу мамлакатдаги сиёсий ва молиявий коррупцияни фош этилганига ишора қилиб, уни "Россия баҳор"ининг асосичиси сифатида баҳолашмоқда.

Путин танқидчилари эса ушбу собиқ КГБ яъни шўролар иттифоқи замонидаги хавфсизлий орган аъзоси ўз президентлиги даврасида маданий жомеага босимларни кучайтирган бироқ уни узоқ муддатлар учун президент бўлишига қаршимиз деган ақидалар билдиришмоқа.

Бошқа томондан Путин тарафдорлари ва ҳомийлари эса ўз таъбирлари билан  1990 чи йилларда Борис Елцин президентлиги даврасида хаос ва кўп муаммоларга дучор бўлган Россияни нажот берди деган фикрдалар.

Хорижий арсаларда ҳам АҚШ президенти Барак Абама давлатини Россияга нисбаттан сиёсий ва иқтисодий санкциялар жорий қилиши билан  Россия президенти обру- эътиборига путур етказишни назарга тутганди, аммо националистик ва миллий ўзлигини кучайтириш ҳамда Ғарб қаршисида мустақил хатти ҳаракталарга қаратилган Путиннинг ташқи сиёсталари  уни обру эътиборини тобора кўпайишига сабаб бўлмоқда.

 Россия давлатини халқаро миқёсида АҚШнинг асосий рақиби бўлганига эътибор бериб,  Россияга қарши АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп давлати томонидан ҳам босимларни янада кучайтирилишини эҳтимоли бор.

Аммо бу масалани мукаммалроқ ва аниқроқ баҳолаш учун 2018 чи йилда ўтказиладиган президентилк сайловлар натижаларини эълон қилинишигача сабр қилиш тўғри келади.       

 

 

            

Ёрлиқ