Сергей Лавров АҚШ ташқи ишлар вазири билан учрашди
Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари бўлиб ўтган суҳбатларда иккитомонлама алоқалар юзасидан фикр алмашдилар.
ПрессТВ халқаро телеканалига кўра, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Германиянинг Бонн шаҳрида "йигирмалик гуруҳи" ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши доирасида АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон билан учрашганидан кеийн мазкур учрашувда Москва ва Вашингтон давлатларининг муштарак манфаатлари заминасида ҳамкорлик қилиш қарорига келишганини хабар қилди.
Россия ташқи ишлар вазири ўз сўзларида АҚШ ташқи ишлар вазири билан бўлиб ўтган учрашувни конструктив ва самарали баҳолаб, яқин келажакда Москва ва Вашингтон давлатлари ўртасида иккитомонлама музокараларини давом эттириш қарорига келишганини мълум қилди.
АҚШ ташқи ишлар вазири ҳам Вашингтон ва Москва муштарак манфатаатларга тегишли соҳаларда ҳамкорлик қилишади деб айтди.