АҚШ мудофаа вазири Ироққа келди
(last modified Mon, 20 Feb 2017 14:26:36 GMT )
феврал 20, 2017 19:26 Asia/Tashkent
  • АҚШ мудофаа вазири Ироқ
    АҚШ мудофаа вазири Ироқ

Бугун АҚШ мудофаа вазири Ироқ давлат масъуллари ва бу мамлакатдаги АҚШ ҳарбий кучлари билан учрашиш мақсадида кутилмаган ташриф билан Ироққа сафар қилган

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра,  АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис  Бағдодга келганида :АҚШ нефтни ўзлаштириш  мақсадида Ироққа келгани йўқ,- деб иддао қилди.

Бундан олдин АҚШ президенти Дональд Трамп сўзлаган нутқида, бу мамлакат жосуслик ташкилоти ишчилари ва аъзоларига хитобан: -АҚШ давлати Ироқ нефтини ўзлаштирганида ИШИД террорчилик гуруҳи ҳам вужудга келмасди, бинобарин АҚШ давлати Ироқ нефтини ўзлаштириши керак эди деб айтганди.

АҚШ мудофаа вазирининг Ироққа сафари шундай бир ҳолда амалга оширилганки, кеча Мосел шаҳрини ИШИД террористларидан тозалаш амалиётлари бошланганди.

 

Ёрлиқ