Кобулдаги Покистон элчиси Афғонистон ТИВга чақиртирилди
феврал 26, 2017 19:17 Asia/Tashkent
Афғонистоннинг Нанагарҳор ва Кунар вилоятларига қарши Покистон томонидан уюштирилаётган ракета ҳужумларини давом этаётгани ортидан Кобулдаги бу мамлакат элчиси Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.
Тасним ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Афонистон ташқи ишлар вазири муовини Насир Аҳмад Андеша Покистон элчиси Аброр Ҳусейндан мазкур воқеа ҳодисаларни шарҳлаб беришини сўради.
Покистон давлат армияси томонидан Афғонистоннинг Кунар ва Нангарҳор вилоятларининг айрим минтақалари нишонга олинганида бир қанча инсонлар ҳалок бўлиб бу минтақаларга жиддий зарар етказилди. Ҳужумлар ортидан Кунар виоятидаги ўрмонзорда ёнғин юз берди.