Қобулда портлаш содир этилди
(last modified Wed, 01 Mar 2017 12:34:39 GMT )
март 01, 2017 17:34 Asia/Tashkent
  • Қобулда портлаш содир этилди

Толибон, ушбу гуруҳ томонидан Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрининг муҳим ва аҳамиятли марказига кенг қамровли ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берди

Толибон, ушбу гуруҳ томонидан Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрининг муҳим ва аҳамиятли марказига кенг қамровли ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берди. Ройтерз ахборот агентлиги тақратган хабарга кўра, Толибон матубот вакилининг айтишича, ушбу гуруҳнинг аъзолари бугун чоршанба куни Қобул шаҳрининг айрим муҳим ва аҳамиятли марказларини жумладан ҳарбий мактабга яқин бўлган полиция марказини, армия қуролли кучлари чақирув марказини ва ушбу шаҳардаги Афғонистон разведка ташкилоти биносини нишонга олган. Исми ошкор этилмаган ушбу Толибон гуруҳининг матбуот вакилига кўра, Толибоннинг ҳужумида давлат идораларига оғир талафотлар етказилган. Бундан олдин ҳам Қобул шаҳридаги Афғонистон Олий Суди биносининг яқинида даҳшатли портлаш содир этилган эди. Ушбу портлаш оқибатида камида 25 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган ва 40 дан зиёд киши оғир тан жароҳати олган. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди. 

Ёрлиқ