АҚШнинг учувчисиз учадиган самолётлари Афғонистоннинг турли вилоятларига ҳужум қилди
Забиҳуллоҳ Мужоҳид Американинг учувчисиз учадиган самолётлари томонидан Афғонистоннинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумини амалга оширгани ҳақида хабар берди
Толибон матбуот котиби Американинг учувчисиз учадиган самолётлари томонидан Афғонистоннинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумини амалга оширгани ҳақида хабар берди. Пашту радиосининг хабар беришича, Толибоннинг матбуот вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид шундай айтдики, АҚШга қарашли безпилот самолётлар ўтган 24 соат ичида Афғонистоннинг Зобул вилоятини, Вердак майдонини ҳамда Тахор ва Фарохни бомбардимон қилган. Шунингдек, Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, Америка ҳаво ҳужумларида 66 нафар ноҳарбийлар жумладан аёллар ва ёш болалар ҳаётдан кўз юмган ва яна ўнлаб инсонлар оғир жароҳат олишган. Лекин Афғонистон мудофаа вазирлигининг хабар қилишича, барча ўлганлар Толибон аъзолари бўлишган. АҚШ Афғонистон билан хавфсизлик соҳасида битим имзолаган эди. Ушбу битимда мамлакатнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумларини амалга ошириш ҳаракатларига чек қўйилиши қайд этилган.