Нетаняҳунинг Эронга қарши навбатдаги ҳатти- ҳаракатлари самарасиз қолди
Сионистик режим бош вазири Москвага сафар қилиб Россия президенти билан учрашаганида Эрон ва муқовимат кучларига қарши навбатдаги иддаоларини эълон қилди, аммо Россия президенти унинг ушбу иддаоларига таважжуҳ қилмади.
Ливаннинг Алмаёдин телеканали хабарига кўра, кеча сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу Москвага уюштирган сафарида Россия давлати ва президентини Эрон ва муқовимат кучларига нисбаттан позициясини ўзгартириши ва Россия давлатини Эронга қарши позиция тутишга ундашга ҳаракат қилди, аммо ҳеч қандай натижага эриша олмади деб эълон қилди.
Мазкур хабарга кўра, Бинямин Нетаняҳу бу учрашувда Эрон давлатини терроризм ҳомийси деб иддао қилишга уринди, аммо Россия президенти унга ушбу хом хаёллар ва нотўғри ақидаларни четга қўйиши ва ҳақиқатларни идрок этишга тавсия қилди.