Суриядаги химиявий ҳужумнинг асосий омили террорчилар эканлиги тасдиқланди
(last modified Wed, 05 Apr 2017 14:46:36 GMT )
апрел 05, 2017 19:46 Asia/Tashkent
  • Суриядаги химиявий ҳужумнинг асосий омили террорчилар эканлиги тасдиқланди
    Суриядаги химиявий ҳужумнинг асосий омили террорчилар эканлиги тасдиқланди

Россия мудофаа вазирлиги Сурияда кимёвий қурол қўлланилганига доир хабарларни изоҳлади

Россия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Сурия авиацияси Идлиб вилоятидаги Хан-Шайхун шаҳридаги террорчиларнинг йирик ўқ-дорилар омборхонасига зарба берган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковга асосланган ҳолда «Интерфакс» агентлиги хабар қилмоқда.

Конашенковга кўра, Сурия кучлари йўқотган базада, «заҳарловчи моддалардан фугаслар тайёрланган». «Ушбу омборхонада тайёрланган ўқ-дорилар, кимёвий қуроллар Ироқ ҳудудига етказиб берилган», — дея изоҳлаган Россия мудофаа вазирлиги. «Террорчиларнинг бу каби қуроллардан фойдалангани халқаро ташкилотлар ва мамлакат расмий вакиллари томонидан бир неча марта тасдиқланган».

4 апрель куни Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази хабар қилганидек, Хан-Шайхунга заҳарли газ тўлдирилгани тахмин қилинган бомбалар ташлангани, бунинг оқибатида камида 58 киши, шу жуладаан 11 нафар бола ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эди. Бунда Сурия ҳукумати айбланган эди. Бироқ, расмий Дамашқ бу айбловларни инкор этди. Унга кўра, Сурия кучлари кимёвий қуролдан «фойдаланмаган ва фойдаланмаяпти». Россия мудофаа вазирлиги ҲКК самолётлари ҳам кимёвий зарба бермаганини таъкидлаган. 

Ёрлиқ