Эрондан қўрқитишга асосланган АҚШ сиёсатларининг қаттиқ мағлубияти
АҚШ давлати халқаро миқёсида Эрондан қўрқитиш сиёсатларини амалга оширишда қаттиқ мағлубиятга учрамоқда.
АҚШдаги IBD ўрганишлар муассасисининг бу мамлакат фуқаролари орасида ўтказган ижтимоий сўровлари Вашингтон давлатини Эронни минтақа ва жаҳон хавфсизлиги учун таҳдид қилиб кўрсатишга уринаётганлиги билан бир пайтда, ақшликлардан фақат 5 фойизи Эрон давлатини АҚШ миллий хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳолашганини кўрсатмоқда.
Аксар ақшликлар террорчилик гуруҳлар, хусусан Алқоида ва ИШИД террористларини АҚШ хавфсизлиги учун жиддий таҳдиддир деб айтганлар. Ижтимоий сўровга қатнашган ақшликлар шунингдек террорчилик гуруҳлардан сўнг, Россия ва Шимолий Кореяни АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган мамлакатлар деб таъкидлашган.