АҚШ Эроннинг ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилаётганини таъкидлади
(last modified Wed, 19 Apr 2017 13:05:05 GMT )
апрел 19, 2017 18:05 Asia/Tashkent
  • АҚШ Эроннинг ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилаётганини таъкидлади
    АҚШ Эроннинг ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилаётганини таъкидлади

Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Эроннинг, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни ижро этишдаги мажбуриятларига амал қилмоқда

Америка президенти Эроннинг ядровий келишувдаги дастурлар доирасидаги ўз мажбуриятларини бажаришда камчиликка йўл қўймаяпти деб айтди. Ассоштейдпресс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон сешанба куни АҚШ вакиллар палатаси раиси Пол Раёнга йўллаган хатида шундай маълум қилдики, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Эроннинг, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни ижро этишдаги мажбуриятларига амал қилмоқда ва лекин шундай бўлишига қарамай ядровий санкцияларни яна 90 кун муддатга узайтирилди. Тиллерсоннинг таъкидлашича, АҚШ давлати Америка миллий манфаатларини кўзлайдиган санкцияларни тўхтатиб қўйишга доир мавзуни кўриб чиқиш учун Эрон билан ядровий келишувни ўрганиб чиқияпти. Америка президенти ҳар 90 кунда мобайнида ядровий келишув доирасидаги мажбуриятларнинг ижро этилишига қараб санкцияларни тўхтатиш ёки узайтириш ҳақида кўрсатма беради. 

Ёрлиқ