Лавров: низо солиш мақсадида Суриянинг Хон- Шейхун минтақасига кимиёвий ҳужумлар уюштирилган
Россия ташқи ишлар вазири Суриянинг Хон Шейхун минтақасига уюштирилган кимиёвий ҳужумларини айрим сиёсий ўйинчиларнинг навбатдаги фитнасидир деб баҳолади.
ИРНА тарқатан хабарига кўра, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Ларвов Франция ташқи ишлар вазири Жан -Марк Эро билан телефон орқали суҳбатида, фитна ва низо солиш мақсадида Хон Шейхунга кимиёвий ҳужум уюштирилганлигига тўхталиб, бу ҳужумлар Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш ва бу мамлакатда оташкесим жорий қилишга халақит бериш учун уюштирилган деб айтди.
Россия ташқи ишлар вазири шунингдек халқаро қонун -қоидаларни эҳтирм қилиш жумладан бошқа мамлакатлар ички ишларида дахолат қилмасликка қаратилган Москва давлатининг позициясига ишора қилар экан, Россия давлати Хон Шейхунга уюштирилган ҳужумлар борасида нейтрал ва мустақил бир гуруҳ томонидан ўрганишлар ўтказилишини истайди деб қўшимча қилди.