АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машқлари давом этмоқда
Ахборот манбалари Корея ярим оролида АҚШ ва Жанубий Корея армияларининг муштарак ҳарбий машғулотларини давом этиши ҳақида хабар тарқатишмоқда.
Ютьюб ахборот сайти хабарига кўра, бугун Жанубий Корея армияси ҳаво кучлари бу мамлакат ва АҚШнинг 100 дан ортиқ ҳарбий учоқлари Корея ярим оролида ўказилаётган икки мамлакатнинг йиллик қўшма манёврларида қатнашаётганлигини маълум қилди.
"Макс Тондер" унвони остида ўтказилаётган АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машқлари 14 апрель Жанубий Кореянинг "Консан" авиабазасида бошланди. Мазкур ҳарбий машғулотларни икки ҳафта давом этиши кутилмоқда.
Шимолий Корея эса АҚШ ҳарбий кучларини бу минтақага сафарбар этилганлини кескин танқилд қилиб, АҚШ бундай ҳатти- ҳаракатлари билан Корея ярим ороли тинчлигини ав хавф-хатарга дучор этмоқда деб таъкидлаган.