БМТнинг қуролсизланиш тадқиқот муассасаси ядровий фожеа ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 22 Apr 2017 12:35:19 GMT )
апрел 22, 2017 17:35 Asia/Tashkent
  • БМТнинг қуролсизланиш тадқиқот муассасаси ядровий фожеа ҳақида огоҳлантирди
    БМТнинг қуролсизланиш тадқиқот муассасаси ядровий фожеа ҳақида огоҳлантирди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг қуролсизланиш тадқиқот муассасасининг кенгайтирилган ҳисоботида дунёдаги ноқулай ва кўнгилсиз тасаввурлар ҳақида сўз юритган

Бирлашган миллатлар ташкилотининг қуролсизланиш тадқиқот муассасаси жаҳонда рўй бераётган кескин вазият ядровий фожеа билан якунланиши ҳақида огоҳлантирди. Лондонда чоп этиладиган Англиянинг Дейли телеграф рўзномасининг интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, БМТнинг қуролсизланиш тадқиқот муассасасининг кенгайтирилган ҳисоботида дунёдаги ноқулай ва кўнгилсиз тасаввурлар ҳақида сўз юритган. Ушбу хабарда келишича, Япониянинг Херосима ва Нагасаки шаҳарларида атом бомбаси ташланганидан кейин, яна шундай ядровий қуролларнинг яна бир бор иштилмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Ушбу халқаро муассасанинг ҳисоботида қайд этилишича, совуқ уруш даврида ядровий портлаш юз бермаган бўлсада, аммо ядро қуролига эга бўлган мамлакатлар берган маълумотга асосан, ушбу ядровий қуролларнинг яқинида портлашлаш содир бўлган ва тривога сигналлари берилган.   

Ёрлиқ