Россия, Эрон ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати Сурия давлатини ҳимоя қилишади
(last modified Sun, 23 Apr 2017 13:21:40 GMT )
апрел 23, 2017 18:21 Asia/Tashkent
  • Россия, Эрон ва Ҳизбуллоҳ
    Россия, Эрон ва Ҳизбуллоҳ

Россия ташқи ишлар вазири Суриядаги террорчилик гуруҳларга қарши жиддий кураш олиб бориш учун Ғарб давлатлари ҳозирги позицияларини ўзгартиришлари лозимлигига тўхталиб, Москва, Теҳрон давлатлари ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати терроризмга қарши кураш жараёнида Дамашқ давлатини ҳимоя қилишади деб қўшимча қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ахборот сайтининг  тарқатган кечанги хабарига кўра,  Лавров сўзлаган нутқида  Дамашқ давлатининг даъватига биноан, Россиянинг авиация кучлари, Эрон ҳарбий маслаҳатчилари ва Ливан Ҳизбуллоҳи аъзолари терроризмга қарши кураш жараёнида Суриянинг расмий давлатини ҳимоя қилишади деб айтди.

 У ўз сўзларида  Ғарбдаги айрим давлалар ва Туркия ҳарбийлари ҳамда АҚШ томонидан ташкил қилинган коалиция кучларини Сурия ҳудудларида ҳузур топишганига ишора қилар экан,  ушбу ҳарбий кучларнинг барча мақсадлари ва  амалиётлари  Суриядаги терроризмга қарши курашга йўналтирилганида бугунги кунда унинг ижобий ва  талаб даражасидаги натижаларига шоҳид бўлардик деб қайд этди.