Толибон ўзининг баҳорги ҳужумларини эълон қилди
Асосий мақсад… бу хорижий кучлар, уларнинг ҳарбий инфратузилмаси, разведкаси, ҳамда ёлланган маҳалилий аҳоли бўлади, — дея иқтибос келтиради нашр террорчилик уюшмаси томонидан оммага эълон қилинган баёнотдан
Франс Пресс агентлиги "Толибон"* террорчилик уюшмасининг "баҳорги ҳужуми" бошлангани ҳақида хабар берди. Уларнинг асосий мақсади Афғонистонда жойлашган хорижий кучларга қарши кескин ҳужум харакатларини амалга оширишдир.
"Асосий мақсад… бу хорижий кучлар, уларнинг ҳарбий инфратузилмаси, разведкаси, ҳамда ёлланган маҳаллий аҳоли бўлади", — дея иқтибос келтирган нашр террорчилик уюшмаси баёнотидан.
Толибоннинг маълум қилишича, ушбу ҳужумлар портлаш, мураккаблаштирилган ҳужумлар ва ҳарбий баталёнларда ёки полиция идораларида Толибонга қарашли бўлган аскарлардан ва полиция ходимларидан фойдаланиб амалга оширилади. Толибон ўтган ҳафтада Мозори Шариф шаҳрига яқин бўлган Афғонистон армиясининг ҳарбий базасига қарата амалга оширилган ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олди. Ушбу ҳужумда 135 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 64 киши оғир тан жароҳати олди.