Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот Британия ва Американи кескин танқид қилди
(last modified Fri, 28 Apr 2017 14:17:05 GMT )
апрел 28, 2017 19:17 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот Британия ва Американи кескин танқид қилди
    Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот Британия ва Американи кескин танқид қилди

Америка қўшма штатлари давлати Баҳрайнда инсон ҳуқуқлари вазиятининг номуносиб бўлишига қарамай F-16 қирувчи самолётларини Баҳрайнга сотишни режалаштирган

Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот Британия ва Америка давлатларининг Баҳрайндаги инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига нисбатан сукут сақлаб туришларини шармандали ҳол деб атади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилотнинг Ғарбий Осиёнинг Ўрта Шарқ секторининг мудир ўринбосари Жо Сторк ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Америка қўшма штатлари давлати Баҳрайнда инсон ҳуқуқлари вазиятининг номуносиб бўлишига қарамай F-16 қирувчи самолётларини Баҳрайнга сотишни режалаштирган. Жо Сторкнинг айтишича, Баҳрайннинг яна бир асосий иттифоқчиларидан бўлмиш Британия ҳам Ол Халифа режими қамоқхоналарида тутқинликда ушлаб турилган Баҳрайн фаолларини озод этиш учун ҳаракат қилмаган. Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилотнинг ушбу расмийсининг таъкидлашича, Лондон ва Вашингтоннинг Ол-Халифа режимининг тажовузларига нисбатан индамай сукут сақлаб туриши инсон ҳуқуқларига шармандалик келтиради. Баҳрайнда 2011 йилдан бери халқ эътирозлари ва сиёсий кескин вазият кенг кўламда ва узлуксиз давом этиб келмоқда. Натижада эса, Ол Халифа режими томонидан мингдан ортиқ эътирозчилар қамоққа олинди.  

Ёрлиқ