АҚШ давлати Афонистонга яна бир минг етти юз ҳарбийларини сафарбар этмоқчи
апрел 30, 2017 18:46 Asia/Tashkent
АҚШ Мудофаа вазирлиги чиқарган баёнотида яқинда яна 1700 нафар ҳарбийларини Афғонистон ҳарбийларини тайёрлаш мақсадида бу мамлакатга жўнатишини маълум қилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб Ово ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳарбийлар Афонистоннинг турли минтақаларида жойлаштирилиши айтилмоқда.
Вашингтон давлати шундай бир шароитда Афғонистонга янги ҳарбийларини жўнатиш қарорига келганки, Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай ва минтақанинг кўп доиралари Афғонистонда АҚШнинг ҳарбий стратегиясини мағлуб бўлганлигини таъкидлашмоқда.
Айни ҳолда 10 мингга яқин АҚШ ҳарбийлари Афғонистон ҳудудларида жойлаштирилган.
Ёрлиқ