Американинг Сандияго шаҳрида отишма содир этилди
-
Американинг Сандияго шаҳрида отишма содир этилди
Кеча якшанба куни Сандияго шаҳрининг Юниор Сити минтақасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида юз берган отишмада 8 нафар киши ярадор бўлган ва отишмани содир этиган шахс ҳам полиция томонидан отиб ўлдирилди
Американинг Калифорния штатининг Сандияго шаҳрида содир этилган отишмада бир нечта инсон оғир тан жароҳати олди ва отишма сабабчиси ҳам ўлдирилди. Лосанжелс Таймз рўзномасининг ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Американинг Калифорния жанубидаги Сандияго шаҳар полициясининг маълум қилишича, кеча якшанба куни Сандияго шаҳрининг Юниор Сити минтақасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида юз берган отишмада 8 нафар киши ярадор бўлган ва отишмани содир этиган шахс ҳам полиция томонидан отиб ўлдирилди. Сандияго шаҳар полицияси ушбу шаҳарда содир этилган отишмада жароҳат олган инсонларни аҳволи ўта оғир эканлигига ишора қилиб шундай таъкидладики, полиция ходимлари қуролланган шахсни нишонга олиш мақсадида битта вертолётдан фойдаланган. Америкада қуролли тўқнашувлар ва зўравонликлар ортидан ҳар йили ушбу мамлакатда минглаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келади. Негаки, Америка конгрессидаги ва ижроия идораларидаги қурол-яроқ бўйича лоббийлар ва хомийлар қурол аслаҳанинг эркин олиб юришга қарши бўлган қонуннинг тасдиқланишига қаршилик қилишади. Негаки, уларнинг ушбу қурол бозоридан ўз шахсий манфаатлари турипти.