Узоқ йиллар яшириниб юрган Гулбиддин Ҳикматёр Кобулга келди
Афғонистоннинг " Ҳизби исломий" партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр ва бу гуруҳнинг етакчи аъзолари колоннаси 20 йилдан кеийн бугун Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига қайтиб келди.
Кобул шаҳридан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Афғонистоннинг " Ҳизби исломий" партияси раиси Гулбиддин Ҳикматёр Лағмон ва Нангарҳор вилоятларида ўтказилган расмий маросимларда қатнашганидан сўнг, Кобулга сафар қилган.
Ҳикматёр колоннасини ўтган жума куни Кобулга келиши кутилганди, аммо айрим номаълум сабаблар туфайли бу сафари бошқа кунга қолдирилди.
Олдинроқ Афғонистон президентлик идораси ҳам Кобул давлати Афғонистоннинг " "Ҳизби исломий" партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёрни Кобулга келишини олқишлайди деб эълон қилганди.