Гулбиддин Ҳикматёр: хорижий ҳарбий кучлар Афғонистон ҳудудларини тарк этишлари керак
Афғонистоннинг " Ҳизби исломий" партияси раиси АҚШ бошчилигидаги хорижий ҳарбий кучларни бу мамлакат ҳудудларидан чиқариш лозимлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Гулбиддин Ҳикматёр қарйиб 20 йилдан кейин илк марта Кобул стадионида сўзлаган нутқида Толибон гуруҳини ихтилофлардан воз кечиши, барча партияларнинг бирлашиши ва ваҳати жараёнига қўшилиши билан, "Афғонистон ҳудудларида хорижий ҳарбий кучлар ҳузури зарурий бир амрдир" деган иддаоларнинг асоссизлигини исботлашга чақирди.
Ҳикматёр Афғонистонда босқинчи ва ишғолгар кучларга қарши курашни кучайтиришни таъкидлаб, бугунги кунда Афғонистон халқи ўтмишдан ҳам кўпроқ осойишталик ва тинчликка эҳтиёж сезишмоқда деб қўшимча қилди.
Афғонистоннинг " Ҳизби исломий" партияси раиси ўз сўзларида тинчлик ва сулҳ пайида бўлган гуруҳлар ҳатто унинг ўзига қарши урушган айрим томонларни биродарлик ва дўстликка даъват этди.