Бухорога йўл олган Ми-17 вертолёти Афғонистонда фавқулодда қўнди
Покистоннинг Ми-17 вертолёти Афғонистонда фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Покистон генерали Асим Бажаванинг сўзларига қараганда, ушбу вертолёт Ўзбекистон орқали Россияга таъмирлаш учун келаётган бўлган, дея хабар берди Sputnik ахборот агентлиги.
Вертолётда 7 киши бўлган, улардан олти нафари Покистон фуқаролари бир киши эса – Россия фуқароси. Телеканал хабарига кўра вертолёт Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрига йўл олган бўлган.
“Бош штаб бошлиғи Рахил Шариф генерал Афғонистондаги НАТО миссияси генерали Жон Николсонга қўнғироқ қилиб, ундан экипаж аъзоларини қутқаришда кескин ёрдам сўраган. Панжоб ҳукуматига қарашли бўлган вертолёт Ўзбекистон орқали Россияга таъмирлаш учун келаётган бўлган”, — дейилган генерал Бажаванинг хабарида.
Ўз ўрнида генерал Николсон, НАТО имкон қадар ёрдам беришини тасдиқлаган. Шу билан бир вақтда Покистон ҳукумати Афғонистон ҳукумати ва армияси ёрдамини ҳам сўрашган.
Шу билан бирга Покистондаги Афғон элчиси Омар Захилвал Афғонистонда фавқулодда қўнган Ми-17 вертолёти экипажи аъзолари тирик, лекин улар “Толибон” жангариларига асирга тушиб қолди, деб маълум қилди.
Айни дамда Россия ТИВ ҳақиқатдан ҳам Россия фуқароси Толибон қўлига тушгани ҳақидаги маълумотларни текширмоқда. Покистон ва Афғонистондаги Россия элчихоналари маҳаллий ҳукуматлар билан Россиялик штурманни қутқариш чораларини кўрмоқда.