Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси ЮНЕСКО ишидан афсусланиш билдирди
(last modified Wed, 10 May 2017 12:40:54 GMT )
май 10, 2017 17:40 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси ЮНЕСКО ишидан афсусланиш билдирди
    Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси ЮНЕСКО ишидан афсусланиш билдирди

Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот сешанба куни ўз баёнотида ЮНЕСКОнинг Риёзда нодавлат ташкилотларнинг халқаро анжуманини ўтказишдаги ҳаракатларига афсусланиш билдирди

Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот Бирлашган миллатлар ташкилотининг таълим, илмий ва маданий ишлар бўйича муассасаси ЮНЕСКОнинг Саудия арабистонида нодавлат ташкилотларнинг халқаро конференциясини ўтказилиши учун кўрилган чора-тадбирларидан афсусланиш билдирди. Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот сешанба куни ўз баёнотида ЮНЕСКОнинг Риёзда нодавлат ташкилотларнинг халқаро анжуманини ўтказишдаги ҳаракатларига афсусланиш билдириб, шундай маълум қилдики, Арабистон давлатининг инсон ҳуқуқлари фаолларига нисбатан қилган ишлари кескин қораланади ва ушбу давлат ҳали-ҳануз инсон ҳуқуқлари фаолларини қийноқларга солади. Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилотнинг баёнотида келишича, БМТнинг айрим муассасалари томонидан инсон ҳуқуқларини поймол этиб келган Арабистон ҳақидаги қарорлари садоқат ва ҳақиқатдан йироқ бўлган. Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилотнинг изоҳ беришича, Арабистонда нодавлат муассасаларининг йиғилишини ўтказилиши кескин қораланади. Негаки, ушбу мамлакатда мустақил ташкилотларни таъсис этганлиги учун айрим шахслар қамоққа олинган.