Арманистон президенти Серж Саргсяннинг кўрсатмасига биноан 44 киши қамоққа олинди
(last modified Sat, 06 Aug 2016 12:12:10 GMT )
август 06, 2016 17:12 Asia/Tashkent
  • Арманистон президенти Серж Саргсяннинг кўрсатмасига биноан 44 киши қамоққа олинди

Арманистон президенти Серж Саргсяннинг кўрсатмасига биноан 44 киши қамоққа олинди

Арманистонда гаровга олувчиларнинг таслим бўлганидан кейин, Арманистон президенти Серж Саргсян 44 кишини қамоққа олиш учун кўрсатма берди. Фикат хабарнинг маълум қилишича, Арманистон оммавий ахборот воситаларининг жума куни тақатган хабарларига биноан, мамлакатда кескинли вазиятни келтириб чиқаришда гумонланувчи 44 киши қўлга олинди.  Ушбу хабарга кўра, гаровга олиш мавзусини ўрганиб чиқиш учун бир нечта тергов-суриштирув гуруҳлари ташкил этилиб улар ўз ишларини ва текширувларини бошлашди. Арманистон президенти Серж Саргсян мамлакатда юзага келган тартибсизликлар учун полициянинг бир қанча юқори мартабали расмийларига танбеҳ берган. Арманистонда 17 июл куни бир гуруҳ қуролланган шахслар Ереван шаҳридаги полиция идорасига ҳужум қилишди ва у ерда бир нечта полиция офицерларини гаровга олишди. Шундан сўнг мамлакатда тартибсизликлар авж олди.  Эътирозчилар мухолифатдаги опозиция етакчиси Жирар Сефилиянни озодликка чиқарилишини талаб қилишмоқда.