Афғонистонда бир минтақа толибон ишғолидан озод этилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i18336-Афғонистонда_бир_минтақа_толибон_ишғолидан_озод_этилди
Зибок тумани толибон ишғолидан озод этилди
(last modified 2018-08-22T17:50:40+00:00 )
май 12, 2017 16:57 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда бир минтақа толибон ишғолидан озод этилди

Зибок тумани толибон ишғолидан озод этилди

Мухбиримизнинг маълум қилишича, Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Давлат Вазирий  Бадахшон вилоятининг Зибок тумани  жорий йилнинг 28 апрелида толибон гуруҳи орқали ишғол этилганини ва Афғонистон ҳарбий кучлари  ушбу туманни ўтган пайшанба куни озод этишганини эълон қилди.

Ушбу амалиёт икки кун давом этди ва толибон кучлари билан кескин тўқнашувлардан кейин Афғонистон давлат кучлари Зибок туманини ўтган куни қўлга киритишди.

Давлат Вазирийга кўра, ушбу ҳарбий амалиётлар Бадахшон вилоятидаги Вардуж туманини ҳам озод этиш учун давом этади.