май 15, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ўртасида темир йўл қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди
    Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ўртасида темир йўл қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди

Алмазбек Атамбаев Пекинда ўтказилаётган "Бир камар-бир йўл" халқаро форумида Хитой йўл қуриш ширкати котиби Ло Шан билан учрашиб суҳбат ўтказди

Қирғизистон республикаси президенти Хитойнинг юқори мартабали расмийси билан учрашганда, икки мамлакат ва Ўзбекистон ўртасидаги темир йўлни барпо этиш масаласини кўриб чиқишди. Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Пекинда ўтказилаётган "Бир камар-бир йўл" халқаро форумида Хитой йўл қуриш ширкати котиби Ло Шан билан учрашиб суҳбат ўтказди. Ушбу учрашувда томонлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳаси хусусида суҳбатлашган. Режага мувофиқ Хитой ва Қирғизистон президентларининг учрашувлари кутилмоқда.  

Ёрлиқ