АҚШда содир этилган отишмаларда 108 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва жароҳат олди
(last modified Mon, 15 May 2017 13:46:50 GMT )
май 15, 2017 18:46 Asia/Tashkent
  • АҚШда содир этилган отишмаларда 108 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва жароҳат олди
    АҚШда содир этилган отишмаларда 108 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва жароҳат олди

Америкада содир этилган 89 та ҳолатдаги отишмада камида 34 киши ўлган ва яна 74 нафар инсон яраланган

Америка қўшма штатларида ўтган 24 соат мобайнида содир этилган ўнлаб отишмаларда 108 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва оғир жароҳат олган. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабарига кўра, Америкада қуролли зўравонликларни қайд этиш марказининг маълум қилишича, ўтган 24 соат ичида Америкада содир этилган 89 та ҳолатдаги отишмада камида 34 киши ўлган ва яна 74 нафар инсон яраланган. Ушбу хабарга биноан, отишмаларнинг аксарияти Луизияна, Арканзас, Техас ва Флорида штатларида рўй берган. Ҳар йили Америка қўшма штатларининг турли нуқталарида минглаб инсонлар қуролли отишмалар натижасида ҳаётдан кўз юмади ёки оғир тан жароҳати олади. АҚШ давлати ўтган икки йил давомида қурол-аслаҳалар тўғрисидаги қонунни ислоҳ этиш учун жиддий саъй-ҳаракат қилди. Бироқ, қуролсозлик бўйича йирик компанияларнинг эгалари Америка конгрессидаги нуфузлари билан қурол кўтариб юриш учун чекловларни жорий этилишига рухсат беришмади.  

Ёрлиқ