Афғонистон ИИВ Кобулда юз берган кучли портлаш хусусида баёнот берди
Афғонистон ИИВ чиқарган баёнотида бугун эрта тонгда Кобул шаҳрининг дипломатлар яшайдиган минтақасида содир бўлган кучли портлашда қурбон бўлган шахслар сонини 50 нафар деб эълон қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида, Кобул шаҳрининг Вазир Акбар Хон номли дипломатлар яшайдиган минтақасида юз берган портлаш оқибатида кўрилган катта талафотларга ишора қилиб, порташ оқибатида 60 -га яқин кишилар жароҳат олишди. Жароҳат олган айрим шахсларнинг аҳволи оғир деб таъкидланган.
Аммо айрим бошқа манбалар Кобулда содир бўлган бугунги портлашда 60 нафар ҳалок бўлганини эълон қилишмоқда.
Ҳозирча ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу портлаш учун масъулиятни зиммага олгани йўқ.