июн 01, 2017 12:03 Asia/Tashkent
  • Афғонистон МХХ: Кобулдаги қонли ҳодиса Покистонда режалаштирилган
    Афғонистон МХХ: Кобулдаги қонли ҳодиса Покистонда режалаштирилган

Чоршанба куни Кобулда рўй берган қонли портлаш ҳодисаси Покистондаги ҳаққоний тармоқлар томонидан режалаштирилган

Афғонистон миллий хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, чоршанба куни Кобулда рўй берган қонли портлаш ҳодисаси Покистондаги ҳаққоний тармоқлар томонидан режалаштирилган.

ББС агентлигининг хабарига кўра, Афғонистон миллий хавфсизлик хизмати ўз баёнотида шундай эълон қилдики, Кобулда рўй берган қонли ҳодиса бўйича қўлга киритилган дастлабки разведка маълумотларига биноан, ушбу ҳужум Покистон хавфсизлик хизматининг тўғридан тўғри бошчилигида ва ҳамкорлик қилиши билан ҳаққоний тармоқлар томонидан лойиҳалаштирилган ва ижро этилган.

31 май куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида президент саройи ва қатор элчихоналар ҳамда муҳим идоралар жойлашган ҳудуд яқинида кучли портлаш рўй берди.

Ирна агентлигининг мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар беришича, портлаш қурбонлари сони 90 нафардан ошган, 460 киши жароҳатланган. 

Портлаш кучи шу қадар кучли бўлганки, воқеа жойидан юзлаб метр масофадаги биноларда шикастланиш қайд этилган, деразалар тўкилиб тушган.

Полиция маълумотига кўра, Германия элчихонаси яқинида портловчи қурилмалар билан тўлдирилган автомобиль портлаган. Портлаш туфайли Франция, Япония ва Ҳиндистон элчихоналари, шунингдек, Синьҳуа агентлиги бюроси биноси шикастланган.

 Афғонистон ИИВ берган хабарга кўра, сув ташувчи автоцистерна портлатилган.

 

Ёрлиқ