Туркияда вертолётни қулаб тушиши оқибатида 13 ҳарбий ҳалок бўлди
(last modified Thu, 01 Jun 2017 12:24:04 GMT )
июн 01, 2017 17:24 Asia/Tashkent
  •  вертолётни қулаб тушиши
    вертолётни қулаб тушиши

Туркиянинг Ширнак вилоятининг Улудере туманида ҳарбий вертолётни қулаганида 13 нафар ҳалок бўлганлиги тасдиқланган.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Туркиянинг ушбу ҳарбий вертолёти патрул амалиётларни ижро этиши чоғида Ироқ чегаралари яқинида радардан йўқолиб қолган.

Ширнак вилоят ҳокими ҳам бу ҳарбий вертолёт минтақанинг жандармерия ҳудудидан парвоз қила бошлаганининг 3 дақиқасидан кейин  электр узатиш линиясига урилиб қулаган деб эълон қилди.

Бу ҳодиса ортидан Туркиянинг жандармерия ва ёрдам хизмати аъзолари ҳодиса жойига сафарбар этилди. Туркия мудофаа вазири ҳам ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида бу минтақага йўл олган.

 Туркия армияси бош штаби  ҳарбий вертолётни қулаганида 13 нафар ҳарбийлар улар жумласидан олий мартабали қўмондонларидан бирини ҳалок бўлганини хабар қилди.

 

Ёрлиқ