Европа украиналиклар учун ўз чегарасини очди
-
Европа украиналиклар учун ўз чегарасини очди
Украина учун визасиз тартиб ишга туширилди! Европага шарафлар! Украинага шарафлар! — деб ёзган Порошенко ўзининг Facebook даги саҳифасида
Украина президенти Порошенко Европа Иттифоқи билан визасиз тартиб ишга туширилгани ҳақида тантанали равишда эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Украина президенти Петр Порошенко Украина фуқароларига мурожаат қилиб Европа Иттифоқи билан визасиз тартиб ишга туширилгани тўғрисида тантанали равишда эълон қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Украина учун визасиз тартиб ишга туширилди! Европага шарафлар! Украинага шарафлар!" — деб ёзган Порошенко ўзининг Facebook даги саҳифасида.Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи қонунчилигига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги ҳужжат 17 май куни Европа парламенти президенти Антонио Таяни ва Европа иттифоқи кенгашида раислик қилаётган Мальта раҳбари Кармело Абела томонидан имзоланган эди. Киритилган ўзгартишлар 11 июнга ўтар кечаси кучга кирди. Ҳужжатга кўра, эндиликда Украина фуқаролари сайёҳлик, оилавий ёхуд тадбиркорлик мақсадларида Шенген ҳудудига 90 кунга ҳеч қандай тўсиқсиз кира олиш имконига эга бўлишди.