Лондон шарқидаги 27 қаватли бинода кучли ёнғин содир бўлди
июн 14, 2017 18:14 Asia/Tashkent
Лондондаги турар жой биноси ёниб кетиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган
Лондон шарқида жойлашган 27 қаватли турар-жой биносида кучли ёнғин содир бўлди. Лондон шаҳри ўт ўчириш хизмати шаҳарнинг шарқий қисмидаги 27 қаватли турар-жой биносида ёнғин рўй бериши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Синхува агентлиги хабар тарқатган.
Ҳозирча қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас. Айни вақтда ҳудудда 200 нафар ўт ўчирувчилар ишлашда давом этмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланган 50 киши шифохоналарда қолмоқда. Маълум қилинишича, ёнғин тонг отишига яқин бошланган. Полиция бинодан одамларни эвакуация қилган.