Лондон шарқидаги 27 қаватли бинода кучли ёнғин содир бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i19732-Лондон_шарқидаги_27_қаватли_бинода_кучли_ёнғин_содир_бўлди
Лондондаги турар жой биноси ёниб кетиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган
(last modified 2018-08-22T17:51:03+00:00 )
июн 14, 2017 18:14 Asia/Tashkent
  • Лондон шарқидаги 27 қаватли бинода кучли ёнғин содир бўлди
    Лондон шарқидаги 27 қаватли бинода кучли ёнғин содир бўлди

Лондондаги турар жой биноси ёниб кетиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган

Лондон шарқида жойлашган 27 қаватли турар-жой биносида кучли ёнғин содир бўлди. Лондон шаҳри ўт ўчириш хизмати шаҳарнинг шарқий қисмидаги 27 қаватли турар-жой биносида ёнғин рўй бериши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Синхува агентлиги хабар тарқатган.

Ҳозирча қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас. Айни вақтда ҳудудда 200 нафар ўт ўчирувчилар ишлашда давом этмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланган 50 киши шифохоналарда қолмоқда. Маълум қилинишича, ёнғин тонг отишига яқин бошланган. Полиция бинодан одамларни эвакуация қилган.