БМТ Бош котиби Афғонистон президенти билан учрашди
(last modified Thu, 15 Jun 2017 12:50:54 GMT )
июн 15, 2017 17:50 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котиби Афғонистон президенти
    БМТ Бош котиби Афғонистон президенти

Афғонистон президенти Ашраф Ғани БМТ бош котиби Антонио Гуттеришни қабул қилганида Кобул давлати Афғонистондаги БМТ делегацияси маъмуриятига ислоҳотлар киритиш тарафдоридир деб айтди.

Кеча  Афғонистон президенти Ашраф Ғани БМТ бош котиби билан учрашганида ушбу масалага ишора қилиб,  келаси 6 ой ичида  бу заминдаижорбий ўзгаришлар ва натижаларга шоҳид бўлишимизга умид қиламан деб айтди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Ашраф Ғани шунингдек  минтақа ва  жаҳон мамлакатлари хавфсизликига жиддий хавф солаётган терроризм ва минтақа ташқаридан назорат этилаётган террористик уюшган жиноятларнинг хатарига тўхталиб,  Афғонистонда содир бўлган сўнгги терактлар  хусусан Кобул шаҳрида амалга оширилган ҳужумлар  халқ сабр косасини тўлдирилишига сабаб бўлган деб қўшимча қилди.

БМТ бош котиби Антонио Гуттериш ҳам бу учрашувда  Афғонистонда содир этилган сўнгги терактларда кўп инсонларни қурбон бўлгани муносабати билан афғон халқи ва давлатига чуқур  тасаллият изҳор этар экан,  терроризм инсониятнинг  муштарак душмани ҳисобланади деб айтди.

Антонио Гуттериш шунингдек БМТ  тинчлик ва осойишталикни таъмин этиш ва ҳукумат муассасаларида ислоҳотлар киритишга  қаратилган Кобул давлатининг дастурларини ҳимоя қилади деб аниқлик киритди.