Саудия арабистонининг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этмоқда
(last modified Mon, 08 Aug 2016 12:29:54 GMT )
август 08, 2016 17:29 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистонининг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этмоқда

Арабистон армияси ҳаво кучлари томонидан Яманга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида ўнлаб яманликлар ҳаётдан кўз юмди

Арабистон армияси ҳаво кучлари томонидан Яман пойтахти Санъо атрофидаги минтақаларга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида ўнлаб яманликлар ҳаётдан кўз юмди ва тан жароҳати олишди. Яманнинг Саба ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Саудия арабистони армиясининг қирувчи самолётлари якшанба куни кечқурун Санъо вилоятининг Нэҳм минтақасидаги ал-Узрий номли қишлоқ бозорини ва аҳоли турар жойларини бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум оқибатида камида 30 нафар яманлик ўлди ва оғир тан жароҳати олди. Ушбу хабарга биноан, якшанба куни тунда Арабистон армияси самолётлари томонидан ал-Узрий бозори ва аҳоли яшайдиган пунктларни бомбардимон қилиши ортидан ярадор бўлганлар ва ҳаётдан кўз юмганлар сони ушбу рақам билан чекланиб қолмайди. Негаки, ҳужум натижасида турар-жойлар ва аҳоли масканлари ер билан яксон бўлганлиги боис, ўлганларнинг айримларнини топиш ва қутқаришнинг имконияти йўқ. Бошқа томондан эса, Яман халқ комитети ва армияси Саудия арабистони жиноятларига ва ҳужумларига жавобан Санъонинг Нэҳм туманидаги ал-Минора минтақасида жойлашиб олган Саудия арабистони ёлланмаларини нишонга олишди. Яман халқ кучларининг ушбу ҳужумида камида 60 нафар Саудия арабистони ёлланмалари ҳалок бўлди.