Исфаҳон Нақши Жаҳон майдони(СУРАТЛАР)
июн 22, 2017 11:48 Asia/Tashkent
Нақши Жаҳон майдони Исфаҳон шаҳри марказида жойлашган бӯлиб, шаҳр тарихий асарларидан ҳисобланади.
Исфаҳоннинг бош майдони — Нақши Жаҳонда Шоҳ масжиди жойлашган.
Шоҳ масжиди номи билан ҳам машҳур бўлган Имом масжиди — Эрондаги машҳур меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланади ва 20 мингталик риёл банкноталарида ҳам тасвирланган. Уни қуриш 1611 йилда бошланган ва 18 йил ўтиб тугалланган.
Ўзининг ҳашамдор ташқи кўриниши — етти рангдан фойдаланган кошинлар, каллиграфик битиклар туфайли бу масжид Эроннинг энг машҳур осори атиқаларидан бири ҳисобланади ва мамлакатга ташриф буюрган сайёҳларнинг объективига албатта тушади.