ИШИД раҳбари ўлимининг эҳтимоли ҳақиқатга яқинлашмоқда
ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр Бағдодий ҳалок бўлган
Россия Ташқи ишлар вазири муовини ИШИД раҳбарининг ўлгани ҳақида хабар берди.
Спутник ахборот агентлигининг маълум қилишича, Россия Ташқи ишлар вазири муовини Олег Серомолотов пайшанба куни қилган суҳбатида ИШИД раҳбари Абу Бакр Бағдодий Россия Ҳаво-фазо кучлари томонидан қилинган бомбардимонларда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Серомолотов илова қилди: Россия Мудофаа вазирлиги берган хабар асосида Рақа шаҳри жанубида жойлашган ИШИД қароргоҳи бомбардимон қилинган вақтда жорий йилнинг май ойи охирида Бағдодий ҳалок бўлган.
Россия Ташқи ишлар вазири муовини Олег Серомолотов ушбу хабар ҳар томонлама текширилаётганини маълум қилди ва Бағдодийнинг ҳалокати террорчиларни ёмон аҳволга солишини ҳам таъкидлади.