Туркия Қатардаги ҳарбий базасини олиб чиқмайди
(last modified Sun, 25 Jun 2017 11:48:19 GMT )
июн 25, 2017 16:48 Asia/Tashkent
  • Туркия Қатардаги ҳарбий базасини олиб чиқмайди
    Туркия Қатардаги ҳарбий базасини олиб чиқмайди

Эрдўған Қатарнинг араб мамлакатлари талабларига доир позициясини қўллаб-қувватлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Форс кўрфазидаги араб давлатларининг дипломатик зиддиятни баратараф этиш борасида Қатарга қўйган талабларининг ўринсизлигига доир позициясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. 

"Улар бизга ўз талаблари бўйича мурожаат қилишмаган бўлса-да, Туркиядан Қатардан ўз қўшинларини олиб чиқишини сўраш Туркияга нисбатан ҳақоратдир", - деди Эрдўған. 

Бундан аввал Қатар форс кўрфазидаги араб давлатларининг дипломатик алоқаларни тиклашга доир талабларини имконсиз деб топиб, уларнинг терроризмга қарши курашишга ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқлиги, мақсад - мамлакат суверенитетини чеклашдан иборат эканини билдирган эди. 

Қатар билан дипломатик муносабатларни узиб қўйган Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср алоқаларни тиклаш учун Доҳага 13 шарт қўйди. Олинган маълумотларга кўра, талаблар орасида  Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш ва мамлакатдаги турк ҳарбий базасини бартараф қилиш кабиларни қайд этиш мумкин. 

Ёрлиқ