АҚШнинг турли штатларида нотинчлик ва отишмалар давом этияпти
-
АҚШнинг турли штатларида нотинчлик ва отишмалар давом этияпти
Ўтган 24 соат мобайнида Американинг турли штатларда рўй берган 89 ҳолатдаги отишмада камида 25 киши ўлган ва 78 нафар инсон оғир тан жароҳати олган
Америкада қуролли зўравонликларнинг статистикасини қайд этадиган марказ АҚШнинг турли нуқталарида содир этилган отишмалар оқибатида 25 нафар инсоннинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Америкада қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш маркази бугун душанба куни ўзи ҳисоботида, ўтган 24 соат мобайнида мамлакатнинг турли штатларда рўй берган 89 ҳолатдаги отишмада камида 25 киши ўлган ва 78 нафар инсон оғир тан жароҳати олган.
Ушбу ҳисоботга асосан, отишмаларнинг аксарияти Нью-йорк, «Теннесси», «Южная Каролина» ва «Пенсильвания» штатларида рўй берган.
Шунингдек, ушбу марказнинг маълум қилишича, ўтган 48 соат ичида Америкада 191 ҳолатда отишма содир этилган бўлиб, ушбу отишмалар натижасида 61 нафар инсон ўлдирилган ва 192 нафари эса ярадор бўлган.